Манноб Ибодуллаев: Ахборот хизмати ОАВ билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши зарур
Бўлғуси Ахборот хизмати ходимлари соҳа мутахассисларидан сабоқ олмоқдалар. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети талабалари Самарқанд вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев маҳорат дарсини катта қизиқиш билан тингладилар. - Мамлакатимизда бу тизимга барча соҳалар каби ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, вилоятимизда ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш, ходимларнинг ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Энди бу яратилаётган имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш лозим,- деди Манноб Ибодуллаев.- Жамиятда очиқлик, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашда ахборот хизматларининг роли жуда катта. Сиз бўлғуси соҳа ходимлари шунга яраша билим ва малакага эга бўлишларингиз лозим. Манноб Ибодуллаев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида атрофлича фикр юритди. Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олдилар. ЎзМУ Ахборот хизмати 2023 йил 16 ноябрь
Название:
Манноб Ибодуллаев: Ахборот хизмати ОАВ билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши зарур
Категория:
Разное