Польшанинг WСБ университети ҳақида маълумот
Польшанинг WСБ университети 1994 йилда ташкил топган бўлиб, банк академиясидан келиб чиққан биринчи хусусий университетлардан бири ҳисобланади. Университет Польшанинг Дąброва Горница шаҳрида жойлашган бўлиб, Польша пойтахти Варшавадан поездда 2 соатлик масофада жойлашган. Яқин атрофда 25 дақиқалик масофада Катовитсе шаҳри ва 40 дақиқалик масофада Краков шаҳри жойлашган. Бу жуда сокин ва гўзал шаҳар. У ернинг табиати ям-яшил ва иқлими жуда ёқимли. Мен бу шаҳарга шахсан ташриф буюрганман. Маҳаллий аҳоли жуда очиқ кўнгил ва самимий. Университетда 126 та ўқув дастурлари бўйича 15 та факультет мавжуд бўлиб, улардан 5 та бакалавриат ва 6 та магистратура дастури инглиз тилида, жумладан ИТ, иқтисод ва менежмент, молия, маркетинг ва лойиҳаларни бошқариш, тилшунослик ҳамда педагогика. Университетда 14 мингга яқин талаба таҳсил олади, улар орасида турли мамлакатлардан 3200 га яқин талаба бор. Университетда таълим поляк, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Название:
Польшанинг WСБ университети ҳақида маълумот
Категория:
Разное