Абдуллаев ва Муродов устида ўқилган ҳукм барча адолат мезонлари доирасида эдими?- BBC Uzbek
Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов айтишича, Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорлари, хавфсизлик хизматининг собиқ юқори лавозимли мулозимлари устидан ўтказилган ёпиқ маҳкама жараёнлари қатор саволларни пайдо қилган. "Биринчиси, Ўзбекистон адлия тизимида ҳамон жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан, инглиз тилида due process дейиладиган ҳуқуқ кафолати масаласида. Юқори лавозимли мулозимлар устидан суд жараёнларини ёпиқ ўтказишга қарор қилингани - давлат жамият манфаатини назар-писанд қилмаётганини намойиш этади. Ва ушбу жиноят ишини Ўзбекистон давлат тизимидаги беқарорлик аломати сифатида кўриш мумкин", дейди сиёсий таҳлилчи. BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Название:
Абдуллаев ва Муродов устида ўқилган ҳукм барча адолат мезонлари доирасида эдими?- BBC Uzbek
Категория:
Разное