Янги Олий суд раиси Робахон Маҳмудова дастлабки шахсий қабулни ўтказди
OAV HAQIQAT.UZ таҳлилий шарҳи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янги раиси Робахон Маҳмудова ўз фаолиятини фуқаролар ва адвокатларнинг шахсий мурожаатларини қабул қилишдан бошлади. Бу қабул давомида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ҳамда адвокатларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Шахсий қабулда суд қарорларидан норозилик, уй-жой, меҳнат, мулкий низолар ҳамда моддий ва маънавий зарарни ундиришга оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва тегишли тартибда кўриб чиқиш учун масъул тузилмаларга йўналтирилди. Янги раҳбарнинг фаолиятини айнан фуқаролар қабулидан бошлаши суд ҳокимиятининг халқ билан очиқ мулоқот қилишга интилаётганини кўрсатади. Бу эса суд тизимида қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим амалий қадам сифатида баҳоланиши мумкин. Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларни холис ўрганиш ва қонун доирасида ҳал этиш судларга бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Хабар тафсилотлари Олий суднинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлар бўйича матбуот котиби Азиз Обидов томонидан маълум қилинди. 📌 Манба: https://haqiqattv.uz https://haqiqat.uz/009/1 📲 Telegram: @haqiqatuz_uz
Название:
Янги Олий суд раиси Робахон Маҳмудова дастлабки шахсий қабулни ўтказди
Категория:
Разное