MONOLOG- JON ACHCHIG'IDA spektakli / МОНОЛОГ-ЖОН АЧЧИҒИДА спектакли/ ЛЕБЕДИНАЯ ПЕСНЯ спектакль.
Ушбу спектакл 2024 йил Жиззах вилоят мусиқали драма театрида режиссёр ШОХРУҲ ЙЎЛДОШЕВ томонидан сахналаштирилган. Аннотация: Рус драматурги Антон Павлович Чеховнинг “Жон аччиғида” бир пардали драмаси 1887 йилда ёзилган бўлиб, ушбу асар ўша даврда театрда ижод қилиб умрининг охиригача хар хил асарларда роллар ижро қилган ва умри охирлаб қолганини англаган актёр ҳақида ҳикоя қилади. Асарда Бенефиси(томошаси) бўлиб ўтган 68 ёшли Василий Васильич Светловидов ярим кечаси театрда уйғонади. Сахнага чиқиб ўтган умрини сарҳисоб қила бошлайди. Театрга бўлган муҳаббат сабаб қалбининг тубида яшириниб ётган аламли дардларини, ўтмиш кечинмаларини бирин кетин чиқариб юбормоқчи бўлиб, У –мен қандай яшадим? -деган саволга жавоб ахтаришга харакат қилади. Саҳнада ўтган ширин ва аччиқ дамларини эслай бошлайди. Гох кулади гоҳ йиғлайди, гоҳида ҳиссиётлар алангасида ёнса, гоҳида мухаббат шаробидан маст бўлади. Хаёлан босиб ўтган умрини ижро қилади. Хар хил образларга киради, яна яшагиси келади, қувонгиси келади, ёшлигини қайтармоқчи, хатоларини тузатмоқчи бўлади-ю, аммо...
Название:
MONOLOG- JON ACHCHIG'IDA spektakli / МОНОЛОГ-ЖОН АЧЧИҒИДА спектакли/ ЛЕБЕДИНАЯ ПЕСНЯ спектакль.
Категория:
Культура