Мучалингизни биласизми? Мучал йили 1 январдан эмас, балки шарқона янги йил — 21 мартдан бошланади.
Ҳар бир йилнинг ўз эгаси бор, яъни йиллар 12 та ҳайвон номи билан аталади. Ҳар 12 йилда бир мучал айланади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, йилларни айнан ҳайвонлар номи билан аташ қачон пайдо бўлган ва бунга сабаб нима? Ривоятларда айтилишича, йилларга ном берилиши Сулаймон (a.s.) замонларига бориб тақалади. Оллоҳнинг инояти билан сулаймон (а.с.) га барча махлуқотларнинг подшоҳлиги берилган бўлиб, уларнинг инон-ихтиёри у кишиниг қўлларида экан. Тўрт фасл бир зайл айланиб, йиллар бир-бирини қувиб ўтаверганидан уни фарқлаш, ажратиш мушкул бўлибди. Ана шунда йилнинг йилдан фарқини аниқлаш учун ақлли махлуқлардан йилларга ном бериш таклифи тушган экан. Ҳазрати Сулаймон (а.с.) га бу таклиф маъқул келиб ҳайвонларни белгиланган вақтда дарё бўйида йиғилиб, йилларга ном бериш учун танловга чақирибди. Кичкина бўлсада, чаққон ва абжирлиги туфайли туянинг бошига чиқиб олган сичқон дарё бўйига биринчи бўлиб етиб келган экан. Шунинг учун мучал йилининг биринчиси сичқон номи билан аталибди. Бундан ранжиган туя мажлисни ташлаб кетиб қолибди. “Йилдан қолган туя” ибораси ўшандан қолган дейилади. Кейин сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва энг охирида тўнғиз келган экан. Мучал йили 1 январдан эмас, балки шарқона янги йил — 21 мартдан бошланади.
Название:
Мучалингизни биласизми? Мучал йили 1 январдан эмас, балки шарқона янги йил — 21 мартдан бошланади.
Категория:
Разное